UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Тоттенхэм"га "Саутгемптон" посбони керак  0 15:15Ёзда "Барселона"дан 4 футболчининг кетиши аниқ  4 14:57Леонардо ПСЖдан кетди  3 14:43Анчелотти: "Исконинг "Реал"даги фаолияти якунига етди"  5 14:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:14Анхель Ди Мария: "Мбаппе тўғри қарорга келди"  19 14:00Olamsport: MPL 5 турнирининг барча натижалари битта саҳифада, Сехудо Хабибга отасини эслатувчи совға берди  0 13:51Клопп: "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити"нинг бундай ҳолати узоқ йиллик бўлмайди"  2 13:30Почеттино: "Унинг қолганидан хурсандман"  29 13:13"Реал" ПСЖ томонидан ҳурматсизлик қилинган деб ҳисобламоқда  41 12:50Ральф Рангник: "Роналду прессинглар қироли эмас"  14 12:35"Ювентус" 2011 йилдан бери энг ёмон натижасини қайд этди  0 12:12Линекер: "Мбаппенинг қарори футбол қоидаларини бузишга тенг бўлди"  33 11:52Спаллетти: "Кулибалини сотсангиз, ўзимни дарвозанинг эшигига занжирлаб қўяман"  1 11:35"Аталанта" келаси мавсум еврокубокларда ўйнамайди  0

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди Янгиликлар

Афсонавий Ҳоқон Шукур АҚШда такси ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. У давлат тўнтаришидаги айбловлар туфайли бор-будидан маҳрум бўлди

Туркиялик собиқ ўйинчи Ҳоқон Шукурнинг футболдан кейинги фаолиятига назар ташлаймиз.

Катта ёшли кишилар 2002 йилги жаҳон чемпионатидаги Туркия терма жамоасини унутишмаган бўлса керак. Турклар ярим финалда Бразилияга ачинарли тарзда мағлубиятга учраб, кейинчалик турнирнинг бронза медалини қўлга киритганди. Ўша жамоанинг етакчиларидан бири ҳужумчи Ҳоқон Шукур эди. У ўз мамлакатида, шунингдек, "Блекберн" ва "Интер" сафида тўп тепди. Туркияда Хоқон ҳақиқий қаҳрамон эди, фаолиятини якунлаганидан кейин у сиёсатга қадам ташлади.


Аввалига ҳамма ишлар жойида эди, у ҳукмрон партияга қўшилди ва икки йил давомида Эрдўған билан яхши муносабатда эди. Аммо Шукур "Адолат" партиясини тарк этиб, сайловларда мустақил номзод сифатида иштирок этди. Туркияда давлат тўнтариши бошланганда Шукурни ҳам уларга шерикликда айблашди. Хоқон зудлик билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди, турк диёрида унга таҳдид қилишди.

"Менда ҳеч нарса қолмади, Эрдўған бор-будимдан маҳрум қилди: эркинлик ҳуқуқим, ишлаш ҳуқуқим ва сўз эркинлигимдан". Аммо Шукур турк халқининг душмани эмаслигини ва ўз ватанини севишини, лекин ҳукуматдан нафратланишини, чунки улар ҳалигача унинг муваффақиятсиз давлат тўнтаришида иштирок этганлиги тўғрисида далил топа олмаётганини айтади.

АҚШда Шукур дастлаб кафеда ишлаган, лекин у ерга юриш-туриши бошқача одамлар ташриф буюра бошлаган ва Хоқон ўз ишини ўзгартиришга мажбур бўлган. У икки йилдан бери UBER ҳайдовчиси бўлиб ишлайди ва бўш вақтида китоб савдоси билан шуғулланади. Тасаввур қилинг-а, таксига ўтирдингиз ва сизга жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳайдовчилик қилмоқда.

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика