“Афсоналар Кубоги-2023”. Жепаров финалда гол урди, Глеб “man of the match” совринини қўлга киритди, Россия эса 15-маротаба чемпион бўлди

Eldor Akmurzayev
13 фев 2023
Россияда 15-маротаба ташкил этилган “Афсоналар Кубоги” мусобақаси ўз якунига етди.

Финалда МДҲ терма жамоаси мезбон Россияга 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди. Эътиборлиси, МДҲ жамоаси сафида Сервер Жеперов гол урди, шунингдек, тожикистонлик Хуршид Маҳмудов, беларуслик Вячеслав Глеб рақиб дарвозасини ишғол этди ва Константин Головской автогол муаллифи бўлди. Россияликлар сафида Александр Самедов, Павел Погребняк дублга эришган бўлса, Юрий Жирков ҳамда Константин Головской рақиб дарвозасига бир мартадан тўп киритишди. Шу тариқа, россияликлар 14-маротаба ушбу мусобақада ғолиб бўли.

“Man of the match” соврини эса иккала жамоадаги футболчиларга топширилди: “Арсенал”, “Барса”даги ўйинлари билан кўпчиликка таниш бўлган Александр Глеб ҳамда Александр Самедов.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia