

Матбуот анжумани бошланишига оз вақт қолганида бир инсон кириб, залдаги барча микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетади ва журналистларга ҳеч нима демайди. Кейинчалик маълум бўлишича, турнир ташкилотчилари барча аппаратураларни ижарага олган ва пулини келишилган вақтгача тўламаган. Шу сабабли матбуот анжумани ўтказилмай қолади.
Ўйинга келадиган бўлсак, Буркина-Фасо термаси ғалабага эришди ва Африка Кубогининг ярим финалига йўлланма олди.



