Адриан "Бетис"га қайтишга тайёр

Alisher
26 мар 2021
"Ливерпуль" дарвозабони Адриан "Бетис"га қайтиш вариантини ўрганмоқда.

У "Бетис"да Клаудио Бравонинг ўрнини эгаллайди.

Адриан ушбу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг "Ливерпуль" билан тузган шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

34 ёшли дарвозабон жорий мавсумда 6та ўйинда майдонга тушиб, уларнинг 3тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal