"Adidas" Холанд билан ҳамкорлик қилмоқчи. Музокараларга Зидан ҳам жалб қилинди
13 фев 2022 20:22
Янгиликлар
"Adidas" Холанд билан ҳамкорлик қилмоқчи. Музокараларга Зидан ҳам жалб қилинди
"Adidas" спорт бренди 1 январда "Nike" билан шартномаси якунланган "Боруссия" Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан келишув тузмоқчи.
Айтишларича, немис компанияси норвегиялик билан учрашув ўтказди ва ундан "Adidas" юзига айланишни сўради.
Музокараларга "Реал" собиқ устози Зинедин Зидан, испаниялик ҳужумчи Мичу (у Эрлнингнинг кумири – таҳр.) жалб қилингани айтилмоқда. Шунингдек, музокараларда футболчининг отаси Альф-Инге ва ҳуқуқшунос Рафаэл Пимьента ҳам қатнашган.
Маълумот учун, "Реал" "Adidas" билан 1998 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади ва бу "қироллик клуби" Эрлингни қўлга киритиш йўлида ҳаракатни бошлаганини билдиради.
Фикрлар