Адама Траоре "Вулверхэмптон" сафида 33 ўйинда илк бор гол урди

Alisher
9 янв 2021
"Вулверхэмптон" ярим ҳимоячиси Адама Траоре Англия Кубоги учинчи босқичи доирасидаги "Кристал Пэлас" (1:0)га қарши ўйинда гол уришга эришди.

24 ёшли Испания терма жамоаси футболчиси "Вулверхэмптон" таркибида барча мусобақаларда 33та ўйинда илк бор гол урди.

У сўнгги бор 2020 йилнинг 27 февралида Европа Лигаси 1/16 финали доирасидаги "Эспаньол" (2:3)га қарши ўйинда гол урган эди.

Футболчи жорий мавсум "Вулвз" сафида 19та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Opta