

“Ғалаба учун майдонга тушгандик. Лекин жамоамизга омад етишмади. Охиригача гол уриб, ғалабани илиб кетишга интилдик. Афсуски, мақсадимизга эриша олмадик. Қолаверса, ўзимиз кутган даражада ўйнай олмадик.
Чунки ўйин аввалида мураббийлар штаби бизни кўпроқ тўпни майдонда олиб юришимизни, паслар орқали футбол намойиш қилишимизни уқтирганди. Лекин ўйин давомида тинимсиз ёмғир ёғиб турди. Майдон ҳолати мураббий томонидан берилган кўрсатмани бажаришга асло йўқ қўймасди. Натижада, тўпни ердан узиб, ҳужум қилишимизга мажбур бўлдик.
Бу мавсумда имкон қадар кўпроқ ўйинларда муваффақиятга эришмоқчимиз. Жамоа ишқибозларини ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни режалаштирганмиз", - деди Хусинов.



