Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди
04 июн 10:48
Янгиликлар
Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташрифи борасидаги саволга жавоб берди
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси ҳамда "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр Пирриев допинг текшируви ўтказиш учун допинг офицерларини жамоамиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага бориши ортидан юборилаётган саволларга умумий жавоб`берди.
ЖЧ саралаш ўйинларида допинг текширув назорати айнан ФИФА томонидан белгиланиб, уни амалга оширишгина ОФК зиммасидаги вазифадир.
Бундай текширувлар муҳим халқаро ўйинлар аввалидан ўтказиладиган одатий тадбир ҳисобланади. Бунда мусобақа шаффофлиги ҳамда футболчилар професионаллиги назорати устивор қилиб олинган. Бу йўлдаги самарадорлик учун нафақат ўйиндан кейин, балки тайёргарлик мобайнида ҳам қўққисдан текширувлар ўтказиш тажрибаси анчадан буён маълум. Масалан шахсан ўзим ФИФА ва ОФК допинг офицери сифатида бундай текширув тадбирларида бир неча бор иштирок этганман
Хуллас, футбол атрофидаги турли мавзуларга кўп ҳам эътибор бермасдан, бор ҳиссиётимизни майдонда футболчиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратганимиз мақбулдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар