UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  0 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  42 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  1 14:25Исак "Ливерпуль" сафидаги биринчи голи ҳақида: "Бу лаҳзани узоқ вақт кутишга тўғри келганини тушунаман"  0 13:58Артета: "Руҳий ва жисмоний жиҳатдан мураккаб ҳафтани ўтказдик"  1 13:32Мареска: "Биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимизни кўрсатдик"  2 13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  6 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  46 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  5 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  14 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  19 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  20

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди Янгиликлар

Аброр Пирриев Амманга учиб кетди

"Локомотив" шифокори Аброр Пирриев U-23 термалари иштирокидаги Осиё чемпионати саралаш ўйинларида ишлайди.

Осиё футбол конфедерацияси, миллий терма жамоамизнинг собиқ ҳамда “Локомотив” футбол клубининг амалдаги шифокори Аброр Пирриевни U-23 термалар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақасининг саралаш баҳсларида “Тиббий Комиссар” этиб тайинлади. Шу муносабат билан шифокоримиз Иордания пойтахти Амман шаҳрига учиб кетди. Бундай фаолият таниқли футбол тиббиёти мутахассиси учун биринчиси эмас. У яқиндагина пойтахтимизда бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинларида ҳам “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида ташкилотчи – ОФК номидан иштирок этган эди.

"МТЖ йиғинларига жалб қилинмаётганим боис, фаолиятимдаги тиғизлик бироз юмшагандай бўлди. Бундан унумли фойдаланиб, мутолаа ва ижодга етарли вақт ажратиш, шунингдек, шогирдлар тайёрлаш учун танлов эълон қилиш имкони туғилди.

Шу билан бир қаторда, “Осиё футбол конфедерацияси” таклифларини қабул қилиб, қитъамизнинг нуфузли мусобақаларида ОФК номидан “Medical officer” – “ОФК Тиббий Комиссари” мавқеъида иштирок этишдек маъсулиятли ва шарафли ишни давом эттириш баробарида, мана, Иорданияга ҳам отландим.

Хуллас, футболдаги ҳаётимнинг бир жабҳаси бошқа ўзанга бурилди, десам муболаға қилмаган бўламан. Буёғи, Яратганга таваккал... Сиз қадрдонлардан эса дуо илинжидаман!" – деб ёзади у ўзининг телеграмм саҳифасида.

Фурсатдан фойдаланиб, Аброр Пирриевга фаолиятида омад тилаб қоламиз!

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика