UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Аброр Исмоилов: "Нефтчи" мураббийидан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади" Янгиликлар

Аброр Исмоилов: "Нефтчи" мураббийидан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади"

Хабарингиз бор, бугун маҳоратли ярим ҳимоячи Аброр Исмоилов "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Шундан сўнг, футболчи қисқача фикрларини билдирди. 

- Аброр, “Навбаҳор”га ўтишингизнинг асосий сабаби нимада? 

- Жамоага ўтишимга “Навбаҳор” мураббийлар штабининг максимал қизиқиши ва Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаш имконияти юзага келганлиги сабаб бўлди. “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян менга бир неча бор қўнғироқ қилди ва мени узоқ вақтдан бери кузатиб келаётганини айтди. Самвел Вячеславович “Навбаҳор”да мен футболчи сифатида ўсиб, янада олдинга қадам ташлаб, яна Ўзбекистон терма жамоаси таркибига қайтишим ва Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнашим мумкинлигини таъкидлади. Бу эса юртимиздаги ҳар қандай футболчининг асосий орзуси. 

Шунинг учун мен ”Навбаҳор”ни танладим ва бундан афсусланмайман. Афсуски, “Нефтчи” мураббийидан менга ҳеч қандай қўнғироқ бўлмади. Менимча, у менга ишонмади, ўйин услубимга тушмайди, дея, ўйлади, шекилли. Албатта, бу ачинарли. Чунки Фарғона менинг она шаҳрим. 

Гарчи “Нефтчи”дан кетсамда, жамоа мухлислари, жамоадошларим ва Фарғона шаҳар раҳбариятининг илиқ муносабатини доимо миннатдорчилик билан эслайман.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика