Аброр Исмоилов иккинчи даврани ҳам "Нефтчи"да ўтказади

Alisher
28 июл 2022
"Нефтчи"да биринчи даврани ижара асосида ўтказган "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аброр Исмоилов мавсум сўнггига қадар фарғоналиклар сафида ҳаракат қилади.

"Биринчи даврани жамоамиз таркибида ўтказган Аброр Исмоилов иккинчи даврани ҳам жамоамиз таркибида ўтказади, Исмоилов хуқуқий жиҳатдан «Пахтакор» ПФК жамоасига тегишли бўлган футболчи йил якунига қадар ижара асосида жамоамиз сафида тўп тепади. 

 Аввал  хабар берганимиздек,  жамоамиз иккинчи даврага тайёргарлик, кўришни сўнги бошқичини Фарғонада ўтказмоқда", — дейилади "Нефтчи" хабарида.


AlisherМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати