UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  0 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  13 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  48 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  11

Абрамов: "Бу мавсум қандайдир интрига бор эди, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан" Янгиликлар

Абрамов: "Бу мавсум қандайдир интрига бор эди, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан"

Coca Cola Суперлигаси 26-тури доирасидаги "Динамо" – "Қўқон-1912" (2:0) баҳсидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов фикрлари билан ўртоқлашди.



- Ўйин ҳақида

- Йигитларга ўйин учун раҳмат! Про лигага тушиб кетганимизга қарамасдан, улар кетма-кет 2 ўйинда борларини беришди. 

Ўйинга келсак, ҳеч нарсага қарамасдан, ўйин учун танлаган режамиз иш берди ва ғалаба қозондик.

- "Динамо" кетма-кет 3 ўйинда мотивацияга бой жамоалар – чемпионлик учун курашган "Насаф", Суперлигада қолиш илинжида ўйнаган "Сурхон" ва "Қўқон-1912" билан тўқнаш келди, аммо яхши ҳаракат қилди. Нега бошқа ўйинларда жамоангиз ўйини чиқмади?

- Келганимда, оптимал бир таркибни йиға олмадик. Ҳар гал кимдир дисквалификацияга учради ёки кимдир жароҳат олди. Шу боис оптимал таркибдан фойдалана олмадик. Асосий муаммо ҳимоямизда эди. Фақат бир нафар номинал ҳимоячига эга эдик. Сабаби шунда. Гап мотивация ёки бошқа нарсада эмас. Афсуски, ҳозирги кунда футбол шундай бўлиб кетди... Сиз журналистлар ёзганингиздек, ютуққа эришилса, ўйин сотиб олинган ёки мағлубиятга учралса, ўйин сотилган бўлади... Кўрамиз, энди нима дейишаркан.

- Бугунги ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди? Катта хоҳишми ёки тактик ишланма? 

- Ҳаммаси биргаликда. Бир-бирисиз бўлмайди. Сиз хоҳлаганингизни ўйлаб топишингиз мумкин, лекин футболчида курашиш учун иштиёқ бўлмаса, ҳеч нарса қўлингиздан келмайди. 

- Сўнгги 3 ўйинда яхши ҳаракат қилдингиз. Про лигада қоласизми? Билишимча, ҳеч қачон бу лигада фаолият юритмагансиз...

- Ҳа, нимадир қачондир биринчи марта бўлади. Шунинг учун ҳечқиси йўқ. Ҳаммаси билан рўбарў келамиз. Кўрамиз, бу муаммо эмас деб ўйлайман. 

- Бундай якундан кейин Про лигада ўйнаш қандай бўларкан...

- Бу нормал ҳолат. Про лигада ҳам бир йилда Самарқанд шарафини муносиб ҳимоя қиладиган яхши жамоа тузса бўлади. 

- Жамоа раҳбарияти билан гаплашдингизми? Улар сиз билан ҳамкорлик қилишда давом этишадими? Масалан, мухлислар "Uchqun out" ("Динамо" бош директори – таҳр.) дея ҳайқиришди...

- Мухлислар ҳайқириши одатий ҳолат. "Abramov out" дейишади, мен "аут"да бўламан, бурчакда эмас, албатта. 

- Чемпионат якунланди. Мавсум қандай ўтди? 

- Тўғрисини айтсам, бу йил чемпионат – кучсиз. Қандайдир интрига бор, лекин бу жамоалар кучлилигидан эмас, балки ҳамма тенг равишда кучсиз эканлигидан.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика