UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  0 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  3 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  3 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  1 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  1 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан" Янгиликлар

Абинур Нуримбет: "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Ҳусановнинг нималарга қодирлигини биламан"

"Андижон" жамоаси ёзги трансфер ойнаси вақтида таркибга 19 ёшли Абинур Нуримбетни қўшиб олди.

Қозоғистон терма жамоаси аъзоси "бургутлар"нинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда. Тўп тепар янги жамоасидаги дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди. 

"Агентлар менга "Андижон" вариантини таклиф қилишди. Ўйлаб кўрдим ва розилик бердим. "Гомел"да бироз омадсиз мавсум ўтказгандим. Бу ерда мени яхши қарши олишди ва тезроқ мослашишимга ёрдам беришяпти. Ички муҳит ҳам ажойиб. 

Ўз кучимни Ўзбекистон чемпионатида синаб кўриш истаги туғилди. Суперлигада рақобат юқори. Мен эса таркибда ўз ўрнимга эга бўлиш учун кўпроқ меҳнат қилишимни сезиб турибман. Бу орқали жамоага ёрдам беришни мақсад қилганман. "Андижон" билан мавсумни юқори ўринларда тугатишимиз керак. Жамоанинг жонкуяр мухлислари бор. Менга ижтимоий тармоқларда видеоларини ташлашган. Бундай муҳитда тўп тепиш ажойиб бўлиши аниқ. 

Абдуқодир Ҳусанов билан танишман. Унинг нималарга қодирлигидан хабарим бор. Менга ҳам унинг йўлини беришини сўраб қоламан. Олимпиадада Ўзбекистон яхши иштирок этади деб ўйлайман",- дейди Абинур Нуримбет 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика