

- Ўйин ҳақида...
- Йигитлар ҳаракат қилишди. Кубок доирасидаги ўйинда "Чиғатой"га ютқазиб қўйгандик. Бугун жамоамиз аъзоларида ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлди. Ўтган ўйиндаги хато ва камчиликларимизни таҳлил қилдик. Ўйинлар давомида тажриба тўплаб борамиз.
- "ФарДУ" клубининг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай?
- Таркибимизда ёш футболчилар бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқишни ўз олдимизга вазифа сифатида қўйганмиз. Футбол ўйнаётган эканмиз, ҳар доим юқори мақсад, юқори ўринлар учун ҳаракат қилишимиз керак.
Бекзод Толибов ёзиб олди.



