Абдуқодир Ҳусанов WhoScored порталида неча балл олди?

Nozimov Nig'monxo'ja
17 дек 2023
"Ланс" ҳамда "Реймс" ўртасидаги Лига 1нинг 16-тур учрашуви мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва жамоасининг дарвозасининг дахлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Абдуқодир Ҳусанов "Реймс"га қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун WhoScored портали томонидан 6.9 балл олди.

Ҳимоячи ушбу учрашувда 84та пасдан 80тасини аниқ берди, рақиб дарвозасига 1та зарба йўллади, тўп учун кечган 1та курашда зафар қучди.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: WhoScored