Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!

Sherzod Nurmatov
19 июн 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг марказий ҳимоячиси 35 миллион еврога баҳоланган.

"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчилари рейтингида учинчи ўринни эгаллади. Transfermarkt маълумотларига кўра, 21 ёшли футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврони ташкил этади ва у айни дамда Осиёнинг энг қиммат 3-футболчиси саналади.

Ундан олдинда япониялик вингер Каору Митома (40 млн евро, "Брайтон"), кореялик ҳимоячи Ким Мин Жэни (40 млн евро, Бавария) кўриш мумкин.

Ли Кан Ин, Сон Хён Мин ва Зион Сузуки каби юлдузлар янгиланган рейтингда Ҳусановдан пастроқда жойлашган.




Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Transfermarkt