

“Туркиянинг Анталия шаҳридаги йиғин аъло даражада ўтказилди. Йиғин давомида асосан кўпроқ жисмоний ҳолатимизга эътибор қаратилди. Украина, Грузия жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказдик. Бу назорат баҳсларини ўтказиб ўзимизни кучимизни синаб кўрдик. Тактикага ўзгартириш киритилган, ҳар бир мураббийнинг ўзига яраша услуби бор. Ўтган йили бироз омадсиз иштирок этгандик. Бу йил олдимизга жиддий вазифалар қўйилади. Ҳозир яна “Металлург” жамоасига қарши назорат учрашувимиз бор”, - дейди “Олмалиқ” футболчиси Абдуқаҳҳор Хожиакбаров.
Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди




