Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз"
16 окт 2017 16:12
Янгиликлар
Абдумалик Ҳакимов: "Кейинги турларда ғалаба қозонсак, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз"
Ушбу турда Андижоннинг "Андижон" клуби Қувасойнинг "Цементчи" жамоасини ўз уйида қабул қилди ва йирик 0:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар устози Акбумалик Ҳакимов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳар бир учрашувда ҳис ҳаяжон баланд бўлади. Кечаги баҳсда асосий рақибимиз бўлган "Андижон" жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этдик. Хаяжон кучли бўлгани боис баҳс ҳақида бир нима дея олмаяпман. Тайёргарлигимиз бесамар кетмади ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик.
"Андижон" жамоасининг ўйинларини кўриб, уларнинг футболчиларини ўрганиб чиққандик. Ушбу баҳсда иштирок этган футболчилар ва бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга катта раҳмат айтаман. Кейинги икки турни ўз уйимизда ўтказамиз. Қолган баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониб, олий лига йўлланмасини қўлга киритамиз", - дейди Абдумалик Ҳакимов.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар