UZ

Сўнгги янгиликлар

22:20BALLON D'OR-2025  14 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  9 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  5 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  5 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  9 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  38 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди Янгиликлар

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"2022 йили Қозоғистон Республикасининг “Ордабаси” жамоасига ижарага берилган марказий ҳимоячимиз Одилбек Абдумажидов қадрдон клубига қайтди. Одилбек тўп тепган жамоа Премьер лигада 5-ўринни банд этди. Қозоғистон кубоги мусобақасининг эса ғолибига айланди. Жамоанинг мазкур ютуқларида шубҳасиз Абдумажидовнинг ҳам улуши катта бўлди. 

2023 йилги чемпионат арафасида “Металлург” жамоанинг ўтган йилги ўзагини сақлаб қолди. Дарвозабонлар Александр Лобанов ҳамда Акмал Ортиқовлар билан шартнома муддати узайтирилди. Шунингдек, яқин ўринбосарлар – Владимир Вагин ҳамда Ҳумоюншоҳ Сайётовларнинг муваффақиятли қатнашувига ҳам умидвормиз.

Ҳимоя чизиғида Муҳаммадали Алиқулов, Аброрбек Тошқўзиевларга хориждан қайтган Одил Абдумажидов, “Қўқон 1912” жамоасидан таклиф этилган Иван Йосович ҳамда сербиялик яна бир ўйинчи Филип Стаменкович ёрдам беради. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигига эга, АГМК, “Қизилқум” жамоаларидаги иштироки орқали яхши таниш бўлган тажрибали Владислав Косминин жамоамизнинг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашдан ташқари стандарт вазиятларда ҳужумчиларимизга яқиндан кўмаклашиши аниқ.

Ярим ҳимоя чизиғимиз катта ўзгаришларга учрамади. Босниялик Керим Палич билан шартнома муддати яна бир йилга узайтирилганлиги ҳақида муқаддам маълумот бергандик. Жамоа бу йил ҳам асосий таркиб ўйинчилари Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Иброҳим Ибрагимов, Дамир Темиров, Эргаш Исмоилов, Беҳруз Шодмоновлар хизматига таянади. Ўзбекистон U-20 жамоаси аъзоси Шаҳзодбек Неъматжонов, истеъдодли ёшларимиз Далер Шарипов, Носир Абдусаломов, жароҳатидан фориғ бўлган Асилбек Қаюмовларга ҳам умид кўзи билан қараяпмиз. Бу позицияда соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида “Сўғдиёна”дан Абдужалил Маназаров ҳамда  “Пахтакор”дан Риан Исломовлар таклиф этилди.

Ҳужум чизиғида шартнома муддатини узайтирган Забихилло Ўринбоевнинг “Металлург” муваффақиятларида ёрдами катта бўлишига шубҳа йўқ. Шунингдек, мухлисларимиз ёқимтойига айланган жамоамиз тўпурари Бектемир Абдуманноновдан бу йил ҳам самарали ҳаракатларни кутиб қоламиз. Улардан ташқари мухлисларимиз “Металлург”нинг олдинги қаторида “Нефтчи”да тўпурар бўлган Марко Обрадовични кўришади. Легионер футболчиларнинг барчаси “Металлург” таркибига Янги йил байрамидан кейин Бекободда ташкил этиладиган иккинчи йиғин давомида қўшилишади", деб ёзилади клуб хабарида.

“Металлург”ни кимлар тарк этгани маълум

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика