Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ: “Биз тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз”
22 фев 2024 09:13
Янгиликлар
Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ: “Биз тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз”
Хабарингиз бор, бугун ОФК Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб ўйини доирасида “Навбаҳор” Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” (Жидда) клуби меҳмони бўлади.
Мазкур учрашув олдидан “Ал-Иттиҳод” жамоаси бош мураббийи Марсело Гальярдо билан биргаликда мезбонларнинг марокашлик тажрибали ҳужумчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ҳам матбуот анжуманида иштирок этди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Сўзим аввалида бу ерга йиғилган барчани Саудия Арабистони ташкил топган кун билан табриклайман! Эртанги баҳс борасида тўхталадиган бўлсам, стадион мухлислар билан тўлади, деган умиддаман ва уларнинг қўллаб-қуватлашлари остида бошқача ўйин намойиш этиб,ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.
Рақибимиз “Навбаҳор” қарши ҳужумга таянган ҳолда, ҳаракат қиладиган жамоа экан. Биз эртага тезкор гол уриб, ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга интиламиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар