

"Аввало бугун чиройли баҳсни ўтказдик ўйлаймизки мухлисларимизни қувонтирдик.
Гол урган вазиятимда тўпни менга қулай етказиб берган Мирзакамол Камоловга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Биз бугун бутун жамоа бўлиб ғалабага ҳаракат қилдик имкониятлардан фойдаланганимизда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бугун бизни кўп хавфли вазиятларни дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов ҳам олиб чиқди. Унинг маҳоратига бугун яна бир бор мухлислару мутахасислар тан бергани шубҳасиз. Кейинги баҳсларда ҳам ижобий натижалар учун ҳаракат қиламиз", - дейди Абдуллоҳ Олимов.
"Машъал" матбуот хизмати




