UZ

Сўнгги янгиликлар

09:03Ўзбекистон МТЖ собиқ мураббийи фаолиятини ОКМКда давом эттиради  0 08:30"Манчестер Юнайтед" қишда учта футболчисини қўйиб юборишга тайёр  1 08:03ОКМК сафида узоқ йиллардан бери тўп сурган икки нафар футболчи жамоани тарк этади  1 07:36"Милан" ва "Ювентус" АПЛнинг олти карра чемпиони учун курашмоқда  0 03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  1 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  5 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  8 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  4 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  3 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1

Барчаси учун раҳмат император Янгиликлар

Барчаси учун раҳмат император

Бир неча соатлардан сўнг ўзбек футболи ва Италия чемпионати собиқ юлдуз футболчилари ўртасидаги учрашув бошланади.

Ҳа, бу ном "Рома" афсонаси Тоттига ишлатилган. У Римда ҳақиқий император эди. Бугун Италия чемпионати ва ўзбек футболи юлдузлари ўртасидаги учрашувда барчанинг ёқимтойи Гейнрих майдонга тушади. Жонажон ва қадрдон  "Пахтакор" стадионида. Ҳа, Саша бугун айнан сени кўриш учун учрашувга бораман. Тотти Римда, сен эса мен учун Тошкентда, "Пахтакор"да шундай мақомдаги футболчисан. Сен майдонга тушар экансан нафақат менга, майдондаги барчага ишонч, кайфият берардинг. Майдон ларзага келарди. Денисов иккалангиз ҳақиқий ўзбекнинг мард ўғлонларисиз, керак бўлса жонингизни ҳам ташлаб кетишга тайёр бўлгансиз, бунга аминман. Терма жамоа либосидаги сўнгги расмий ўйининг ёдимда. Сенга қўшилиб мен ҳам йиғлаганман. Мундиалга чиқа олмаганимиз учун эмас. Сени мамлакатнинг бош жамоаси сафида бошқа кўрмаслигим учун. Тошкентда Сурияга гол урганингда ўзимдан бахтли инсон йўқдек ҳис қилганман.  


Шундай экан бундай хайрлашув учрашувига айнан сен муносибсан Саша. Барчаси учун раҳмат император.

Абдулазиз Искандаров

Муаллифнинг телеграм канали: Интервьюлар олами

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика