

Ушбу баҳсда вакилларимиз устунликни ўз томонларига оғдиришган бўлсада рақиб дарвозасига бир бора йўл топа олишди холос. Ушбу ўйиндан сўнг Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси Абдул Карим Багуиан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзини қай даражада кучли эканини кўрсатди. Жуда яхши шаклланган жамоа экан. Биз ушбу назорат ўйинидан сўнг ўз устимизда янада кўпроқ ишлашимиз кераклигини тушундик. Ўзбекистон миллий терма жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман”, - дейди Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси Абдул Карим Багуиан.
Жаҳонгир Сотволдиев



