

Футболчи билан боғланганимизда, у бугун, яъни 30 август куни оёғидаги гипснинг олиниши, шундан сўнг, 2 сентябрдан бошлаб. жамоамизнинг машғулотларига қўшилиши, аввалига якка тартибда машғулотлар ўтказиши, сўнгра, вазиятга қараб, умумий машғулотларга қўшилишини билдирди.
Шунингдек, ушбу 23 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячига оид яна бир янгилик шундан иборатки, у яқинда ўғил фарзандли бўлиб, фарзандига Абдужамил дея исм қўйди.
Биз Абдужамол Исроиловнинг тезроқ жароҳатидан фориғ бўлиб, жамоамиз таркибига қўшилиши, шунингдек, ўғли Абдужамил ҳам келажакда мустақил Ватанимизга муносиб ўғлон бўлиб, вояга етишига тилакдошмиз.



