UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16Комментларда "Пахтакор"га келса зўр бўларди дейилган футболчи БАА клубига ўтди  4 12:53"Локомотив" португалиялик мураббий бошчилигида Туркияда йиғин ўтказади  10 12:15Карикатура: Пепе "Порту"да нималар билан машғул?  3 11:50Депай ва Ауар "Лион"дан кетишни хоҳлаяпти  1 11:27Карикатура: Марселонинг келажаги нима бўлади?  2 11:00Манжукич "Милан" билан шартнома имзолаш учун Италияга келди  0 10:32Ўтган мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказган Ҳумоюнмирзо Иминов: "Пахтакор"да қолиш ниятим бор"  4 10:26Бенатиа А Серияга қайтади  0 10:01Пирло "Интер"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу менинг "Ювентус"даги фаолиятим давомида энг ёмон ўйин бўлди"  10 09:38Карикатура: Яна ким Нойерга пенальти тепишни хоҳлайди? Тер Штеген vs Нойер  1 09:16Ана холос! Месси 12та ўйингача дисквалификация қилиниши мумкин  40 08:53Аркадиуш Милик янги клубига ўтишга яқин  2 08:30Шукурулло Исҳоқовга таъзия билдирамиз  5 08:17Алли ўзининг ПСЖга ижарасини талаб қилмоқда  1 08:15А Серия. "Интер" - "Ювентус" 2:0  7

Абдужамол Исроилов: "Жароҳатдан сўнг футбол билан хайрлашиш ҳаёлига ҳам бордим. "Нефтчи"дан ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Жароҳатдан сўнг футбол билан хайрлашиш ҳаёлига ҳам бордим. "Нефтчи"дан ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ"

Футболчининг биринчи рақамли душмани жароҳат эканлиги барчамизга аён бўлиб келаётган ҳақиқатдир.

"Навбаҳор" жамоаси футболчиси Абдужамол Исроилов ҳам ўтган мавсумни жароҳат сабаб ўтказиб юборишига тўғри келди. Ҳозирда спорт формасига қайтаётган маҳоратли ярим ҳимоячини суҳбатга чорлаш асносида ҳозирги ҳолати ҳақида ҳам маълумот олдик.

- Жароҳатдан сўнг тикланиш жараёни қандай кетмоқда? Жорий йилги мавсумда сизни яшил майдонда кўрамизми?

- Эътибор учун раҳмат. Жароҳат олганимга қарамай мухлислар ёлғизлатиб қўйишмади. Деярли ҳар куни телефон орқали соғлимдан хабар олиб туришди. Тикланиш жараёни аста-секин ойлар давомида олиб борилди. Худога шукур оёғим ҳозирда аввалгидан анча яхши. Машғулотлар орқали спорт формамни тиклашга ҳаракат қилмоқдаман. 

- Футболни ичидаги инсонга қараганда четдан назар ташлаган одам маълум бир фикр билдира олади. Қарийб бир йилдан ошиқ вақт мобайнида "Навбаҳор"нинг ўйинларини майдон ташқарисида кузатишингизга тўғри келди...

- Ҳа, жамоа иштирокидаги учрашувларни томошабинлар қаторида кўришга мажбур бўлдим. Ишонинг бу мен учун жуда ҳам қийин эди. "Навбаҳор" мавсумни жуда яхши бошлаганди. Кўп футболчиларнинг касалликка чалингани чемпионатнинг энг қизиган палласига тўғри келиб қолди. Лекин менга жамоанинг сўнгги турларда намойиш қилган ўйини маъқул келди. 

- Руҳий тушкунликка тушиш ҳолати бўлмадими? 

- Аввалига яшил майдонга қайтиш хоҳиши кучли эди. Даволаниш чўзилганга яраша иштиёқ ҳам борган сари сўниб борди. Ҳаттоки, бир неча бор футбол ўйнамайман деган пайтларим ҳам бўлди дея оламан. Шундай қийин паллада оила аъзоларимга, мен билан бирга бўлган Фарҳод акага ва клуб раҳбари Отабек акага раҳмат айтаман.

- Жароҳат олган, тиклана олмаган ёки шунинг кетидан футболни тарк этган футболчилар билан гаплашганимизда Ўзбекистонда жароҳатни даволаш қийин эканлигини, тикланиш ва реабилитация яхши йўлга қўйилмаганлигини айтишади. Мана сиз ҳам шуни бошингиздан ўтказдингиз, бу борада клуб амалий ёрдам бердими? Юқоридаги фикрларга муносабатингиз қандай?

- Ростдан ҳам бизда жароҳат олганингиздан сўнг уни даволаш қийинлигини кўрдим. Буни бошимдан ўтказиб билдим. Реабилитация ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Нима қилишингизни билмай юраверасиз. Худдики сиз билан ҳеч кимнинг иши йўқдек. Клубимиз менга нима керак бўлса барчасини қилиб берди. Уларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

- Андрей Канчельскиснинг эътирофига сазовор бўлган кам сонли футболчилардан бирисиз. Унинг қўл остида ўзингизнинг энг яхши ўйинларингизни ўтказдингиз...

- Андрей Антанасович билан қисқа вақт ишлаган бўлсамда ўзига ҳос роҳатландим. Чунки, у менга ишонарди. Футболда мураббийнинг ишончи биринчи ўринда. Юқори даражага чиқишим учун ўзимда мотивация бор. Қолгани худодан. Насиб қилса юқори савияда ўйнаб кетаман. Муҳими ишонч бор.

- Миш-мишларга қараганда сизга собиқ жамоангиз "Нефтчи" қизиқиш билдираётган экан. Клубдан таклиф олдингизми?

- "Нефтчи"нинг кучли жамоа сифатида шаклланишни бошлгани хурсанд қилмоқда. Худо хоҳласа фарғоналик мухлислар учун катта футбол қайтади. Таклифга келадиган бўлсак, йўқ клубдан ҳеч қандай чорлов олмадим. Ҳеч ким билан алоқага чиқмадик. 

- Бу йилги мавсумни "Навбаҳор"да ўтказишингиз қанчалик аниқ?

- Бугундан йиғинга киришдик. Яқин кунларда бу борада гаплашиб оламиз ва бир қарорга келамиз. Мухлислар бу йил кучли "Навбаҳор"ни кўришади. Жамоанинг ўтган мавсум охирида кўрсатган ўйинлари гапимга исботдир. Ишқибозлар қийин вазиятда ҳам қўллаб-қувватлашда чарчашмасин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +14   

Фикрлар

+3   
04 янв 20:10:37
Сардор 77
Абдужамол ука сен кучлик боласан тарбиянг хам зўр сен бу йил Навбахорга кераксан сени хеч качон ёлгизлатмаймиз Ота Онани дуоларини олгин укам ишларинга
Омад
+2   
04 янв 16:58:38
Лочин 2020
Хали чемпионликни биргаликда нишонлаймиз худо хохласа Абдужамол укам. Хаммаси олдинда азгина сабр ва иштиёк керак халос 40и утиб 41и колди. Сан мухлислар эркатойи булищинга ишонамиз!!!
+2   
04 янв 16:16:38
LFC_FIRMINO
Qaytganidan xursandmiz. Navbahor bilan katta yutuqlar sari olg'a Abdujamol
+2   
04 янв 15:50:52
+998999104643
Abdijamol Hudo xoxlasa xammasi yaxshi boladi. Kormaganday bopketasan Navbaxorda qolsang yaxshi bolardi
+2   
04 янв 15:49:20
Nozimboy
Абдужамол остонни ёкатип сани топкандай булудм шахсан ман кимга канака илойим тез согайип навбахорга ёрдамигни бер узиг айтяпса бошлулла сагга канча шаройит яратиббирди шула учунам уйнаб узигни окла укам
+2   
04 янв 15:31:53
Serjant
Gapimga kim qoshiladi shu bola oston orunovdan ham qattiq futbol oynaydi. Na yiqitib na turtib boladi, beton futbolchi
+2   
04 янв 15:28:39
oleg shatiskih
Uka Allohdan sog‘liq ishlaringizga omad so‘rayman
+1   
04 янв 20:02:57
G‘alaba
Omad. Navbahorda qolsang xursand bo'lamiz
+1   
04 янв 17:05:37
YAZMARKAZ
Оллох хеч бир инсонни бундай холга солмасин, Узи асрасин, Абдужамолга мустахкам соглик ато этсин... Тезрок кайтишинга тилакдошмиз укажон...
+1   
04 янв 16:14:54
БАРСА МАН Ю
Nozimboy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ха ока шу сардор синдирган
Ха шунака Сардорга хатто сарик хам курсатмаган эди
+1   
04 янв 16:04:10
Nozimboy
БАРСА МАН Ю фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
АГМК уйинчис Сардор Рахмонов сени оёгингни синдириш кере
Ха ока шу сардор синдирган
+1   
04 янв 15:43:08
БАРСА МАН Ю
АГМК уйинчис Сардор Рахмонов сени оёгингни синдириш кере
   
08 янв 09:41:14
Muxriddin Goyibjanov
YANA BILMADIM LEKIN NAVBAHOR SENI SOGAYISHING UCHUN QOLIDAN KELGAN BARCHA ISHNI QILDI ENDI NAVBAT SIZDA ABDUJAMOL NAVBAHOR BILAN SOVRINLARNI QOLGA KIRITIB KEGIN NAVBAT RASSIYA VA KUCHLI BEWLIKGA
   
04 янв 16:08:04
Валихонов Фарходжон
Харакатчан,тиришкок футболчи! Келажакдаги фаолиятига омад! Ишонамиз хали Нефтчимизга келиб ,мухлисларни хурсанд килади уйинлари билан !
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика