UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Иван Бошкович: "Ҳозир саккизинчи ўриндамиз, лекин мақсадимиз юқорироқда. Бунинг учун ҳаракат қиламиз"  1 23:18Февзи Давлетов: "Ўйинга қайтишимиз учун гол етишмади"  5 22:56Максим Шацких: "Мен доим бир гапни айтаман: биз мухлислар учун ўйнаймиз"  2 22:44Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Рустам Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 22:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" дуранг ўйнади, жамоа кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозона олмади  3 21:52Асрор Алиқулов: "Қўлдан келганча ҳаракат қилдик"  4 21:21"Бундай ҳолатлар Спорт арбитраж судида нормал амалиёт сифатида қабул қилинади" - ЎФА расмий баёнот билан чиқди  6 21:10Суперлига. "Машъал" – "Хоразм" 0:3  0 21:08Суперлига. "Сўғдиёна" "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  9 20:47Отабек Нарзуллаев: "Футболни жон койитиб ўйнамасангиз, ким сизга уч очко беради"  0 20:31Суперлига. 7 та ҳисобланган ва битта инобатга олинмаган гол ҳамда самарасиз пенальти: "Андижон" "Шўртан"ни мағлуб этди  29 20:13Ҳаким Фузайлов: "Кураш ҳали тўхтагани йўқ"  1 19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  5 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  14 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ" Янгиликлар

Абдесаммад Муҳаммад: "Франция ўз тарихида биринчи маротаба мундиалда иштирок этмоқда, аммо бизда қўрқув йўқ"

Жаҳон чемпионати 1/8 финал доирасидаги Таиланд - Франция (2:5) учрашувдан сўнг бугунги баҳснинг энг яхши ўйинчиси

"Таиланд кучли жамоа эканлигини билардик. Бугун рақибимиз яхши ўйин намойиш этди. Таиланднинг Осиё кубогидаги, шунингдек Хорватия ва Кубага қарши ўйинларини ўрганиб чиққандик. Улар Бразилияга мағлуб бўлишди, аммо "пентакампеон"ларга қарши ўйинда Таиланд ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш эта олмагани аниқ. Биз ақлли ўйнадик. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Бутун жамоа ажойиб ўйин намойиш этди, айниқса дарвозабонимиз.

Чорак финалдаги рақибимиз Парагвай терма жамоасининг бир нечта футзалчилари Европа клубларида фаолият олиб боришади. Клубдаги фаолиятимда парагвайлик футзалчилар билан тўқнаш келганман. Кейинги учрашувимиз ҳам жуда қизиқарли ва томошабоп бўлиши аниқ. Икки жамоа ҳам фақатгина ғалаба учун майдонга чиқади. Биз ярим финал йўлланмасини қўлга киритишимизга ишонаман.


Франция ўз тарихида биринчи маротаба Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда, шу сабабли ҳар тўрт йилда мундиалда қатнашадиган бошқа жамоаларни ҳурмат қилишимиз керак. Бизда қўрқув йўқ. Ҳар бир жамоага қарши ўйнаса бўлади. Чорак финал ҳам ёмон натижа эмас, агар янада узоқроққа бора олсак бу биз учун бонус бўлади" - дейди бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Абдесаммад Муҳаммад.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Франция Таиландни мағлуб этди. Жаҳон чемпионатида осиёлик жамоалар қолмади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика