UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  0 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  3 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  1 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  236 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш" Янгиликлар

Аббосбек Файзуллаев: "Олдимизда фақат битта йўл бор — ғалаба қозониш"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Гватемалага қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бўлажак учрашувга тайёргарлик қандай кетмоқда?

— Бизни қўллаб-қувватлаётган барча ўзбек халқига миннатдорчилик билдираман. Биз буни ҳис қилиб турибмиз. Тайёргарлик авжида. Гуруҳ босқичининг сўнгги ўйини қолди. Олдимизда фақат битта масъулиятли йўл бор — ғалаба қозониш. Лекин бу ҳеч қандай босим юкламайди. Майдонга чиқишимиз ва ғалаба қозонишимиз керак. Бундан бошқа йўлимиз йўқ.

— Янги Зеландияга қарши ўйинда муҳим голлардан бирини урдингиз. Ўшанда қандай ҳиссиётларни бошдан кечирдингиз? Майдонда бевосита отангиз ҳам учрашувни кузатиб бораётганди.

— Жаҳон чемпионатида гол уриш ҳар бир футболчининг орзуси деб ўйлайман. Бундан ташқари, стадиондан туриб дадам қўллаб-қувватлаб турганди. Бу янада ўзгача ҳиссиёт тақдим этади. Гол ургач, уларга қарадим. Хурсандчилигини кўриб, бошқача бўлиб кетдим. Лекин бу голимни раҳматли тоғамга бағишладим. 

— Янги Зеландияга қарши ўйин давомида сизни турли нуқтларда пайдо бўлганингизни кўрдик. Позицияни алмаштирган ҳолда ҳаракат қилиш мураббий кўрсатмаси эдими ёки ўз ташаббусингизми?

— Иккаласини ҳам тўғри деса бўлади. Чунки рақиб ҳимоячилари жуда зич ўйнашди. Шу боис, позиция алмаштириб, бўш зоналарни топишга ҳаракат қилдик. 

— Осиё кубогида Холдорхонов билан ажойиб тандем ҳосил қилгандингиз. Мазкур турнирда эса ҳужумчимиз унчалик кўзга ташланмаётгандек таассурот қолдирмоқда. Бунга қандай муносабатдасиз?

— Холдорхонов жамоамиздаги энг кучли ҳужумчи деб ўйлайман ва ҳамиша уни қўллаб-қувватлайман. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда гол уриб, ўзининг ёрқин ўйинини кўрсатишни бошлайди.

— Гватемаланинг қайси жиҳатини юқори баҳолайсиз?

— Рақиб тартибли ҳимояланади ва жанговар ўйин намойиш этади. Биз уларни ўрганиб чиқдик. Эртанги ўйинда уларга қарши чора кўрамиз.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика