UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  0 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  2 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  0 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  2 08:58"Эл класико"да "Барселона"га мағлуб бўлган Алонсо ўйиндан сўнг нималар деди?  7 08:31"Хоразм"нинг ўтган мавсум тўпурари фаолиятини легионер сифатида давом эттиради  2 08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  9 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  2 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  2 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  3 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  243 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  34 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз” Янгиликлар

Аббос Шодмонов: “Ҳар бир баҳсда ишқибозларни хурсанд қилмоқчимиз”

Жорий йилда кучлилар сафига қайтган Муборакнинг “Машъал” жамоаси, қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини кучайтирмоқда.

Хусусан, “Бунёдкор” ўринбосарларидан Жаҳонгир Абдусаломов, “Пахтакор”дан Бобур Асқаров таклиф этилди. Шунингдек, ўтган мавсумни “Динамо”да ўтказган Аббос Шодмонов ҳам муборакликлар билан янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Тажрибали футболчи бугун ўтказилган “Локомотив”га қарши назорат баҳсидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

“Қизғин руҳда ҳозирлик олиб бормоқдамиз. Барча жамоалар қатори ўртоқлик учрашувлари ўтказяпмиз. Асосан, спорт формасига ва жамоавий ўйинни тезроқ йўлга қўйиб олишга эътибор қаратяпмиз. Ҳеч ким Суперлигада жон сақлаб қолиш учун ёки охирги ўринларни эгаллаш учун қатнашмайди. Барча, иложи борича тепа поғоналарни кўзлайди. Биз ҳам яхши ниятлар билан мавсумни бошлаш арафасидамиз. Таркибда иқтидорли ва кучли иштиёқга эга ёшлар кўп. Албатта, Суперлига ҳавосидан нафас олган, кучли ўйинчилар йўқ эмас. Аҳил оила бўлиб, ягона мақсад остида бирлаша олсак ўйлайманки, мақсадимизга эришамиз. Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни хурсанд қилишга боримизни берамиз”,- деди футболчи.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика