Аббос Махсталиев ва Дониёр Усмонов "Навбаҳор" билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
6 июл 2017
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ёзги трансфер бозоридаги илк харидларни амалга оширди.

"Нефтчи" клуби ярим ҳимоячиси Аббос Махсталиев ва "Олмалиқ" ҳужумчиси Дониёр Усмонов иккинчи даврани "Навбаҳор" сафида ўтказишади. Бу хабарни клуб бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳам тасдиқлади.

Махсталиев биринчи даврада 14та ўйинда майдонга тушди. Усмонов эса 4та ўйинда жами 58 дақиқа ҳаракат қилди.

 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia