Аарон Рэмси: “Биз “Манчестер Юнайтед”дан қўрқмаймиз”

8 ноя 2013, 10:33
“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмси, “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйин арафасида жамоасининг тайёргарлиги хусусида фикр билдириб ўтди.

- Биз Дортмунддаги ғалабадан сўнг катта куч тўпладик. “Боруссия” устидан қозонилган ғалаба “Юнайтед”га қарши ўйинда ижобий руҳда майдонга тушишимизга ёрдам беради. Улар мавсумни ёмон бошлашди, бироқ жамоа айни пайтда ишончли ўйин намойиш этаяпти. Аммо биз улардан қўрқмаймиз, - Рэмсининг сўзларини келтиради The Mirror.


Манба: football.kulichki.net