А Серия. Влахович Роналду, Игуаин ва Креспонинг натижасини такрорлади

Eldor Akmurzayev
1 дек 2021
Италия чемпионати доирасида “Фиорентина” 3:1 ҳисобида “Сампдория”ни енгди.

Мезбонлар сафида Душан Влахович рақиб дарвозасини ишғол этди ва 2021 йил А Сериядаги голларини 29 тага етказиб олди.

Opta манбасига кўра, у бир календар йили давомида шунча гол урган 4-футболчига айланди. Аввалроқ, бундай натижага Криштиану Роналду (2020 йил, 33 гол), Гонсало Игуаин (2016 йил, 30 гол) ва Эрнан Креспо (2001 йил, 30 гол) эришганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta