А Серия. Шомуродов “Наполи”га қарши баҳсни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
6 фев 2021
Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган “Женоа” – “Наполи” ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 7 февралга ўтар кечаси соат 00:45 да старт олади.

Генуялик ушбу баҳс учун эълон қилган қайдномадан Элдор Шомуродов ўрин олмади. Ҳозирча у нега рўйхатга кирмагани маълум эмас, кейинроқ бу ҳақда сайтимиз орқали маълумот берамиз. 

Эслатиш жоиз, ўзбекистонлик форвард бўлажак учрашув учун тайёргарлик жараёнида қатнашганди.

Дарвозабонлар: Маркетти, Зима, Перин

Ҳимоячилар: Чиборра, Заппакоста, Пеллегрини, Думбравану, Гольданига, Онгюэне, Кришито

Ярим ҳимоячилар: Бадель, Бехрами, Эянго, Стротман, Гильоне, Радованович, Ровелла, Зайц, Манлегони

Ҳужумчилар: Пандев, Скамакка, Дестро, Портанова


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia