А Серия. "Рома" меҳмонда "Милан" билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди

Alisher
30 дек 2025
А Серия 18-тур доирасидаги "Милан" — "Рома" ўйини бўлиб ўтди.

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 86-дақиқада Артём Довбикнинг ўрнига майдонга тушди.

Элдор Шомуродовнинг 88-дақиқада бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Аммо, кейинроқ ҳамюртимиз ўйиндан ташқари ҳолатда қолгани маълум бўлди.

Ўзбекистонлик форвард 90+4 дақиқада миланликлардан тўпни олиб қўйди ва бир ўзи қарши ҳужумга қочиб кетди. Аммо, мезбонлар ўйинчиси Маттео Габбия Шомуродовни қўполлик билан тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан жазоланди.


"Милан" — "Рома" 1:1

Голлар: 1:0 – 16 Рейндерс, 1:1 – 23 Дибала.

"Милан": Меньян, Тео, Тиав, Габбия, Эмерсон, Терраччано (Беннасер, 46), Фофана, Хименес, Рейндерс, Чуквуэзе (Абрахам, 62), Мората (Камарда, 86).

"Рома": Свилар, Ндика, Хуммельс (Челик, 46), Манчини, Пизилли, Дибала, Анхелиньо, Паредес, Коне (Пеллегрини, 46), Салемакерс (Эль-Шаарави, 79), Довбик (Шомуродов, 86).

Огоҳлантириш: Коне (4), Хуммельс (13), Фонсека (40), Тео (43), Мората (44), Паредес (67), Челик (71), Рейндерс (82), Габбия (90+4).

Четлатиш: Фонсека (43).





AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia