

Руслан Малиновский 3-дақиқада гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо, “Наполи” биринчи таймнинг ўзида 2 дақиқада ичида иккита тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди. Расмус Хойлунд (20) ва Скотт Мактоминей (21) неаполликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. “Женоа” ҳужумчиси Лоренсо Коломбо 57-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 76-дақиқа Жуан Жезус майдондан четлатилди ва меҳмонлар ўн киши бўлиб қолишди. Аммо, бу “Наполи”га ғалаба голини киритишга ҳалал бермади, 90+5 дақиқада Расмус Хойлунд пенальтини аниқ ижро этиб, жамоасига уч очкони тақдим этди.
“Наполи” 24 ўйиндан сўнг 49 очко жамғарган ҳолда А Серия турнир жадвалида 3-ўринда, “Женоа” эса 23 очко билан 16-ўринда бормоқда.




