UZ

Сўнгги янгиликлар

22:36Давид Вилья Ҳиндистон клубида иш бошлади  0 22:30АПЛ. “Ман Сити” – “Челси” (матнли трансляция)  98 22:14Лига 1. "Лион" ва "Нант" рақибларини йирик ҳисобда таслим этишди (+турнир жадвали)  0 22:00Olamsport: Заррух Адашев муносабат билдирди, UFC яна олтита жангчига "эшик"ни кўрсатди ва бошқа хабарлар  0 21:50Зидан: “Азар ўша ҳаракати учун кечирим сўраб бўлган, бу энди ўтмишда қолди”  6 21:36"Насаф"нинг таркиби кучайтириладими? Мақсад қандай? Рўзиқул Бердиев жавоб берди  12 21:25Мюллер ва Алаба Бундеслига рекордини ўрнатишди  2 21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   162 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  8 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  13 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  15 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  3

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Милан" "Женоа"ни мағлуб этди Янгиликлар

А Серия. Шомуродов захирадан тушган ўйинда "Милан" "Женоа"ни мағлуб этди

Италия чемпионати 31-туридан ўрин олган баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Милан – Женоа 2:1  

«Жузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар: Ребич 13', автогол Скамакка 68' – Дестро 37'  

Милан – Доннарумма, Кьер, Тео, Томори, Калулу (Далот, 63), Салемакерс (Диас, 63), Беннасер (Тонали, 73), Чалханоглу (Крунич, 88), Кессиэ, Ребич, Рафаэл Леау (Манжукич, 63).

Женоа – Перин, Гильоне (Бираски, 57), Масьелло, Гольданига, Стротман (Бехрами, 84), Радованович, Зайц, Бадель, Кассата (Пандев, 74), Дестро (Пьяца, 57), Скамакка (Шомуродов, 74).

Огоҳлантириш: Гольданига (26).

Баҳс якунланди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

88. "Милан"да алмаштириш: Чалханоглу ўрнига Крунич ўйинни давом эттиради. 

86. Уууууух! Даҳшатли вазият!  "Женоа" ўйинчиларнинг, жумладан, Масьеллонинг кетма-кет зарбалари "Милан" ҳимоячилари томонидан тўсиб қўйилди, акс ҳолда яққол гол эди.  

86. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 53% – 47% 

84. "Женоа"да алмаштириш: Стротман ўрнига Бехрами туширилди.

83. Чалханоглунинг олис масоадан берган зарбасини Перин қайтаришга эришди ва тўп майдондан чиқиб кетишига ҳам йўл қўймади. 

82. Шомуродов чап қанотда фаоллик кўрсатди, шериклари эса тўпни олдиришди. 

78. Ууух! Пьяцанниг зарбаси хавфли кўриниш олди! 

77. Анте Ребич пас қабул қилиб, дарвозага зарба йўллашга киришди. У марказ томон тепди, дарвозабон ўз ўрнида! 

74. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Скамакка ўрнига Шомуродов, Кассата ўрнига Пандев майдонга тушди.

73. "Милан"да ўзгариш: Беннасер ўрнига Тонали тушди. 

68. ГООООООООООООООООООООООООООЛ!  Чалханоглунинг бурчакдан узатган пасидан кейин Скамакка автогол урди.  "Милан" ҳисобда олдинга ўтиб олди – 2:1! 

66. Беннасернинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди, рикошет ҳам бор эди.

63. "Милан"да 3 та алмаштириш: Калулу ўрнига Далот, Леау ўрнига Манжукич, Салемакерс ўрнига Диас ўйинга қўшилди.

62. Зарба! Бурчакдан узатилган тўпдан кейин Кьернинг бош билан берган зарбаси голга айланишига оз қолди! 

58. Пьяца ичкарида тўпни қабул қилди ва марказга интилди. Унинг йўллаган зарбаси сал ноаниқ чиқди.

57. "Женоа"да 2 та ўзгариш: Дестро ўрнига Пьяца, Гильоне ўрнига Бираски тушди.

55. Ребич Чалханоглуни қулай пас билан таъминлади, туркиялик футболчининг зарбаси эса ноаниқ кетди.

50. Чалханоглунинг жаримадан берган кучли зарбаси жонли деворга тегди.

49. Дестро ўнг қанотдан келган узатмадан сўнг бош билан зарба йўллади. Дарвозабон ўз ўрнида! 

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус!

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди. 

45. Зарба!  Салемакерснинг айланма зарбаси дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди. 

43. Пьер Калулу ичкарги пас узатди. Ажойиб узатма, аммо "Женоа" ҳимоя чизиғи хавфни бартараф қилди. 

42. "Женоа" жамоавий тарзда тартибли ўйин кўрсатмоқда. Ўйинчилар яхши пас бериш билан бирга, бир-бирларини тўлдириб туришибди.

39. Ўнгдан келган узатмадан сўнг Леау зарба йўллади, аммо самарасиз.

37. ГОООООООООООООООООЛ!  Дестро ҳисобни тенглаштирди!  Зайцнинг бурчакдан узатган пасидан кейин ҳужумчи бош билан гол урди – 1:1! 

35. Чалханоглу ичкарига Леау томон пас узатди. Форвард ҳаводаги курашдан сўнг майдонга ноқулай тушди. Ҳаммаси жойида, давом этамиз. 

32. Зарба! Бадель узоқдан зарба беришга ошиқди. Тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди. Доннарумма барчасини назорат остида ушлаб турган бўлса-да, зарба ёмон чиқмади. 

31. Хакан Чалханоглу олис масофадан зарба йўллашга интилди, бироқ тўп ҳимоячиларга тегди.

29. Дестро ўнг қанотдан ичкарги кириб борди. Дестронинг биринчи зарбасини дарвозабон қайтарди, иккинчи зарбани йўллаётганида эса Кьерга нисбатан қоидани бузди. 

26. Беннасерга нисбатан қоида бузилди. Гольданига сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

24. Леау чап қанотдан олдинга борди, ичкарига кирди ва ҳимоячини алдади, бироқ зарба бера олмади. 

21. Ниҳоят, "Женоа" олдинга боришга уриняпти, жамоанинг паслари футболчилар ўзлари хоҳлаганидек чиқяпти. 

19. Леау дарвозанинг ўнг томонида пайдо бўлди. Рафаэлнинг зарбаси тўғри Перинга йўналтирилди, зарба ўхшамади. 

18. Зайцнинг бурчакдан амалга оширган узатмасини Тео Эрнандес устамонлик билан қайтариб юборди. 

16. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 59% – 41% 

13. ГООООООООООООООООООООЛ!  Ребич!  У узоқ ўйлаб ўтирмасдан, жарима майдони яқинидан дарвозанинг ўнг бурчагини нишонга олди – 1:0!  

12. Салемакерс "Женоа" жарима майдони олдида жарима зарбаси ишлаб олди.

11. "Милан" тўпга эгалик қилган ҳолда ўйинда устунликка эга. Ҳозирча айтарли хавфли вазиятлар юзага келганича йўқ.

9. Эрнандес қарши ҳужумга қочиб кетди, Кессиэдан яхши пас, аммо Тео Гильоне томонидан йиқитилди.

7. Миха Зайц олдиндан ўйланган узатмани амалга оширди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнаб, тўпни узоқлаштиришди.

5. Тео Эрнандеснинг зарбаси сал омадсиз чиқди, кучсиз ва ноаниқ.

4. Жанлука Скамакка рақибни итариб юборди. Франк Кессиэ фол ишлаб олди. 

2. Майдон марказига яқин ҳудудда Ребич ва Гильоне ўртасида кураш кечди, Ребич ўзини бироз ёмон ҳис қилмоқда, ўйин бир муддат тўхтаб қолди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишга ҳозирланишмоқда. Оз қолди! 

Чигил ёзди машқлари бажарилмоқда

Ҳар икки жамоа аъзолари "Сан Сиро"да

- Шомуродов бугунги ўйинни захирадан бошлайди. 

- Ўйин Тошкент вақти билан 15:30 да старт олади. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари!  Бугун Италия А Серияси 31-турида "Милан" – "Женоа" тўқнашуви гувоҳига айланамиз. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+10   
18 апр 17:30:46
Anvar Shomansurovich
Элдор хеч нарса кила олмаяпди. Бунакада оркага кайтади
+10   
18 апр 17:28:28
Anvar Shomansurovich
Элдор етиб келибди уже...
+9   
18 апр 17:34:07
SOGDIANA PFC
Скамаккаям, Элдорам, Баллардиниям бир тийин. Хаммаси копейка.
+8   
18 апр 17:28:06
Sam_fan
Шомуродовни ўйинини кўрдим. Нимагадир қўрқиб ўйнайди. Тўп тушгандан оширворадимией, жарима тўпи тепилганда очилиш ўрнига рақиб команда ичига бекинволди. Яхши эмас.
+8   
18 апр 17:26:44
Forward77
Элдорни уйини котта НОЛЬ, Скамакка авто гол урган булса хам креативлик бор унда, Дестро хам Пяцо хам жуда чаккон уйинчилар.

ЭЛДОР КУРКИБ УЙНАЯПТИ, ПСИХОЛОГ ЁРДАМИГА МУХТОЖ....УЙГОТИНГЛАР ЭЛДОРНИ!!!
+5   
18 апр 17:02:37
Албарс
Баттар бул Баллардини((( Скамакканг бн кушилиб
+4   
18 апр 17:26:43
Just do it
Uzb go to Jch-2026 !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shomadan poker kutamiz.....
Tabriklimiz Eldorni pokeri bn
+3   
18 апр 18:12:11
Ballack13
Eldor bomidi yoki oyini chiqmidi dvotkanlaga ! Sanla ozi Ozbekistonni sassiq 2 ligasida oynaganmisanla ? Bu bola Italiyada oynavotti Milanga protiv sanlani tuwingayam kirmidi bu narsa ! Nma divurasanla aqllili qlib !!!
+3   
18 апр 17:00:07
Mirjalol MED
Skamakka qizg'anchiq,egoist o'xiga urdi, yaxshi vaziyatlarda pas bermay tepavergandan keyin shunday buladi
+3   
18 апр 16:01:40
MEKSIKA-2011
Матч-Футбол 2 олиб бераяпти
+3   
18 апр 15:58:02
Davronbek
Ro'za Ramazon kunlarda yolg'on xabar tarqatildi uyatinglare. Olib beriladi deb reklama tarqatdinglar. Qancha odam ovora bo'ldi. 2 taymni bo'lsa ham olib beringlar. Qayerda yuq bemani reklama quymasdan
+3   
18 апр 15:55:25
Azizbek Xudoyberdiyev
Qirgiztonni KTRK SPORTI OLIB BERYABDI.
+3   
18 апр 15:40:04
Sobirov1451
UzReport olib berishi kerak edi nima bolyapti
+3   
18 апр 15:36:16
Klooppp
Eldor ketidan Uzreport ham parot qivotdi
+3   
18 апр 15:35:22
Fortunaa
ТВ обермаяпти шекилли или оберяптми, билганлар айворинглар.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика