А Серия. "Милан" 27 ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти. Кейинги рақиб – "Ювентус"

"Милан" Италия чемпионатининг 15-турида "Беневенто"ни мағлуб қилди (2:0).

Шу тариқа, Стефано Пиоли жамоасининг мағлубиятсиз ўйинлардан иборат серияси 27 ўйинга етди (20 ғалаба, 7 дуранг).

"Милан" А Серия баҳсларида сўнгги бор ўтган йилнинг 8 март куни "Женоа"га имкониятни бой берган эди (1:2).

"Россонери"лар кейинги турни 6 январь оқшомида "Ювентус"га қарши "Сан-Сиро"да ўтказишади.

"Милан" айни пайтда Италия чемпионатида карвонбошилик қилмоқда. 2-ўриндаги "Интер" билан орадаги фарқ 1 очко бўлса, "Юве" билан 13 баллни ташкил қилади. Аммо, Андреа Пирло шогирдларида заҳира ўйинлари ҳам бор.


Манба: