А Серия. Бугун Шомуродов ҳаракат қилаётган "Женоа" "Интер"ни ўз майдонида қабул қилади

Alisher
24 окт 2020
Бугун Италия А Серияси 5-тур доирасидаги "Женоа" - "Интер" ўйини бўлиб ўтади.

Элдор Шомуродовнинг "Интер"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлаши 50га 50. Негаки Италиянинг йирик нашрларидан бири football-italia.net ҳамюртимизни тахминий асосий таркибга киритмаган, La Gazetta dello Sport эса аксинча ўзбекистонлик форварднинг дастлабки дақиқалардан майдонда ўйнашини тахмин қилган.

Мезбонлар ўтган 3 ўйиндан сўнг 1та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишган. Миланликлар ҳисобида эса 4та ўйиндан сўнг 7 очко (2та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият) бор.

Эслатиб ўтамиз, "Женоа" - "Интер" ўйини Тошкент вақти билан соат 21:00да старт олади. Ўйин сайтимиз томонидан матнли трансляция қилинади.


ИТАЛИЯ А СЕРИЯСИ ТУРНИР ЖАДВАЛИ ВА ТЎПУРАРЛАР РЎЙХАТИ БИЛАН ТАНИШИНГ



AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia