А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади
Aslanov Jasurbek
29 апр 2025, 02:02
А Сериянинг 34-туридан ўрин олган бир қатор баҳслари бўлиб ўтди.
УЕФА Чемпионлар лигасида иштиирок этиш учун курашаётган "Болонья" меҳмонда дуранг ўйнади. "Лацио" эса ўз уйида бир амаллаб мағлубиятдан қутилиб қолди. Шундай қилиб, ушбу жамоалар кучли тўртталикка кириб олиш имкониятини қўлдан бой беришди.