

Француз 37-тур доирасида ўтган учрашувнинг 75-дақиқасида ўз жарима майдонида яқинидан тўпни эгаллаб олди ва рақиб дарвозаси томон рейдни амалга ошириб, якунда ажойиб тарзда тўп киритишга эришди.
“Россонерилар” мазкур баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа якунланган мавсум 11 йиллик танаффусдан кейин Скудетто эгасига айланди.



