UZ

Сўнгги янгиликлар

13:27Бугун Араб Кубогига старт берилади  4 12:04"Олтин тўп"-2021. Энг қиммат ўйинчилар  11 11:40Рангник "Манчестер Юнайтед"ни "Арсенал"га қарши ўйинда бошқара олмайди  10 11:29Пенальтилар статистикаси. "Пахтакор" бу йил 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказмади  14 11:07Омар Моманидан карикатура: МЮда Рангник даври бошланди  10 10:44Coca-Cola Суперлига ўтиш ўйинида VAR тизимидан фойдаланилади  14 10:38"Вест Хэм" Филлипсни "Ливерпуль"дан харид қилиши мумкин  1 10:16Жонатан дос Сантос "Лос-Анжелес Гэлакси"дан кетганини эълон қилди  0 09:50“Олтин тўп”. Роналду 2010 йилдан бери илк бор кучли учликка кира олмади  28 09:40Суперлига-2021. Агар пенальтилар бўлмаганида ким тўпурар бўларди?  6 09:30Тарихда илк бор ПСЖ футболчиси “Олтин тўп” соҳибига айланди  56 09:15ЎФАда Суперлига якунлари бўйича клублар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди  9 09:00“Олтин тўп”ни энг кўп қўлга киритган футболчилар ўнлиги  35 08:40Каррагер: “МЮ совринлардан узоқлашди, ПСЖ эса ЕЧЛ ғолиблигидан”  12 08:25ПФУ: “Нимага?”  49

"8+3". Роналдиньо, Руни ва Миржалол Қосимов... (2-сон) Янгиликлар

"8+3". Роналдиньо, Руни ва Миржалол Қосимов... (2-сон)

Championat.asia сайтида "8+3" рукни давом этади.

Биз ўз суҳбатдошларимизга футбол ҳақидаги 8, футболдан ташқари 3та савол билан мурожаат қиламиз. Демак, навбатдаги меҳмонимиз универсал журналист, фотограф — Толибжон Қосимов.

1. Сиз ўйинларини бевосита кузатган энг кучли футболчи ким? 

— Футболдаги кумирим - Дэвид Бекхэм. Аммо, ўйинини кўрганларим орасида энг кучлиси - Роналдиньо.

2. Тарихдаги энг кучли жамоа (ёки терма жамоа) сифатида қайсини кўрсата оласиз?  

— МЮ-2008, "Барселона"-2009, "Бавария"-2013, "Реал"-2017, Бразилия-2002, Испания-2010.

3. Сиз кўрган энг чиройли гол қайси? 

— Уэйн Рунининг "Манчестер Сити" дарвозасига қайчи услубида киритган голи.


4. Футбол оламида бошқалардан мутлақ ажралиб турадиган шахс ким? (характер ёки эътибори билан)

— Албатта, Златан Ибрагимович.

5. Ўзбек футболи қироли сифатида кимни кўрсатасиз? 

— Миржалол Қосимов.

6. Нечанчи йиллардаги терма жамоамиз барча даврларнинг энг кучлиси эди?

— 2007 ва 2011.

7. Ўзбекистон чемпионатларида ўйнаган энг кучли хорижлик ўйинчи ким? 

— Ривалдо, Артур Геворкян, Боян Миладинович.

8. Ўзингиз ўйинларини кузатган футболчилар орасидан рамзий жамоа тузиб беринг.

Ж.Буффон

С.Рамос, Р.Фердинанд, П.Мальдини

П.Скоулз, З.Зидан, Д.Бекхэм, Роналдиньо, Л.Месси, К.Роналду

Роналдо

9. Ёқтирган китоб ёки кинонгизнинг номини айтинг (ва энг ёқтирган қаҳрамонингиз). 

— Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмс ҳақидаги ҳикоялари.

Данте Алигьерининг "Илоҳий комедия"сини ҳам бир пайтлар катта қизиқиш билан ўқиганман. Аммо, бир неча кун ўша асар таъсирида юргач буткул эсдан чиқаришга қарор қилганман.

10. Сиз учун бахт нимадан иборат? 

— Оила ва хотиржамлик.

11. Ҳаётингизнинг бурилиш нуқтаси сифатида қайси воқеани эслайсиз? 

— ...

"8+3". Ўзбек футболи қироли, энг чиройли гол... (1-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
20 окт 15:18:40
Man_Utd Norin
Zo'r menga qiziq
   
20 окт 01:03:29
fc Surxon
Undan kora odil junior loyihasi haqida toliq tanishtirlisa va kelajakdagi rajalar haqida savol berilsa yaxshi bolardi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика