UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  2 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  1 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  5 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2

6 март куни “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўйича матбуот анжумани ўтказилади Янгиликлар

6 март куни “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўйича матбуот анжумани ўтказилади

Аввал хабар берганимиздек, ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6 мавсумига старт берди.

 2018 йилда мазкур лойиҳа 211та мамлакат вакилларини ўзида жамлайди.

Лойиҳанинг финал тадбирлари шу йилнинг 8-15 июнь кунлари Москва шаҳрида ўтказилади. Ўзбекистон футбол Ассоциацияси иккинчи марта  “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида иштирок этади.

Қуръага кўра бу йил ҳам ёш дарвозабон мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 6 март куни ЎФА матбуот анжуманлари залида “Футбол дўстлик учун” лойиҳаси бўйича матбуот анжумани ташкил этилади. Анжуман соат 15:00да бошланади. Матбуот анжуманига юртимиздаги барча турдаги ОАВ ходимлари таклиф этилади.  

Маълумот учун, лойиҳада иштирок этадиган ёш дарвозабонни танлаб олиш жараёни шу куни соат 10:00да Ўзбекистон футбол Ассоциациясида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика