40 ёшли Вагнер Лав ҳозирча фаолиятини якунламоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
6 янв 2025
ЦСКА ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Вагнер Лавнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Эвандро Феррейра манбага футболчининг 2025 йилдаги режалари ҳақида гапириб берди.

11 июнь куни Бразилиянинг B Сериясида иштирок этувчи "Аваи" клубида тўп тепаётган форвард 41 ёшга тўлади.

"Вагнер аъло даражадаги жисмоний формада ва унинг кучи бор экан, футбол ўйнашни хоҳлайди. Вагнернинг амалдаги шартномаси шу ёзда тугайди. У "Аваи"да қолади".

Футболчининг вакили ҳам Лавнинг аниқ мақсади йўқлигини айтиб, у шунчаки футболни севишини таъкидлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: soccer.ru