UZ

Сўнгги янгиликлар

16:09Coca Cola Суперлига. "Машъал" - "Сурхон". Асосий таркиблар маълум  0 16:00"Оқ-тепа": Матбуот анжуманига таклиф қиламиз!  0 15:58Суперлига. "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  8 15:55РПЛ. “Арсенал“ — “Ростов“. Ҳисоб очилди МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ  4 15:55"Барселона"га Фати борасида 150 млн евролик таклиф тушди  2 15:42"Барселона" Депайнинг трансфер ишини тезлаштирмоқда  0 15:26Польша термаси бош мураббийи коронавирусга чалинди  0 15:10РПЛ. "Арсенал" - "Ростов". Асосий таркиблар маълум!  7 15:06Спортчилар ижтимоий тармоқларда (Sunday)  0 14:59"Тоттенхэм" Шкриньярни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи  1 14:59Olamsport: Ўзбек боксчиларининг вазнида янги чемпионлар, Истомин қайси мусобақада қатнашиши аниқ бўлди  0 14:36"Челси" ва "Арсенал" футболчиларини бир қиз чув тушириб юрган  15 14:19Анелька: "Мбаппе "Олтин тўп"ни олишига ишонаман"  1 14:07Кутилган истеъфо: Вагнер ишдан кетди  4 13:46Йовичга "Реал"да имконият тақдим қилиниши мумкин  3

40 ёшигача майдонда жавлон урган Абдумажид Тоиров 46 ёшга тўлди Янгиликлар

40 ёшигача майдонда жавлон урган Абдумажид Тоиров 46 ёшга тўлди

Ўзининг 40 ёшида ҳам профессионал даражада тўп тепиб, ўзбек футболида ўзига яраша из қолдирган тажрибали ҳимоячи Абдумажид Тоиров бугун ўз таваллуд кунини нишонлаяпти.

Абдумажид ака бугун 46 ёшга тўлдилар. Метин ҳимоячи сифатида танилган Тоиров 1996 йили Термизнинг АСК клубида профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган. Беш йил давомида “Сурхон” клуби шарафини ҳимоя қилган футболчи 2000 йили Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси сафига бориб қўшилади. Айнан водий жамоаси таркибида у фаолиятидаги юлдузли онларини ўтказган, десак янглишмаймиз.

Олти йил мобайнида “Нефтчи” сафида ўйнаган Абдумажид Тоиров кейинчалик “Тўпаланг”, “Қурувчи”, “Олмалиқ”, “Хоразм”, “Андижон”, “Навбаҳор” жамоалари шарафини ҳимоя қилди. “Нефтчи” таркибида мамлакат чемпиони бўлди. Тўрт марта Ўзбекистон кубогининг финалида ўйнади, лекин бу совринни ютиш насиб қилмади.

Олти йилдирки, Абдумажид ака мураббийлик фаолиятини олиб боряпти. Биз бугун оиласи даврасида таваллуд айёмини нишонлаётган Абдумажид Тоировдан фаолияти хусусида қисқача интервью олдик.

- Абдумажид ака, бугунги кунда мураббийлик фаолиятини олиб боряпсиз. Бу фаолият қандай бошланган?


- Албатта, футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ, бир кун келиб мураббий бўламан, деб ўз олдимга мақсад қўйгандим. Фаолиятимнинг сўнгги йилларида ўзимни шунга тайёрлаб бордим. Кўз тегмасин, ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек кетяпти.

- Мураббийлик сиз ўйлагандек қийин эканми? Чунки, футболчилик даврида бу сизга билинмаган бўлиши мумкин. Мана энди мураббийларга осон эмаслигини тушуниб етяпсизми?


- Ҳа, бошида озгина ноқулай эди. Сабаби, мен ҳамиша мураббий қаршисида туришга ўрганиб қолгандим. Энди эса аксинча, футболчиларга юзма-юз турибман. Уларга футбол ўйнашни ўргатишим керак. Вақт ўтиши билан ўзим учун янги оламга кўникиб боряпман. Биласизми, агар қилаётган ишингиз сизга маъқул келса ва ундан қайсидир маънода қониқиш хосил қилсангиз, ўша сиз айтган қийинчиликлар билинмайди. Тўғри, мураббийлик иши осон эмас. Лекин машғулот чоғида шунчалик жараёнга киришиб кетасизки, баъзи муаммоларни тамомила унутасиз. Худдики, сиз билан футболчилардан ташқари ҳеч нарса йўқдек атрофда.

- Футболчилик фаолиятингиздан кўнглингиз тўлганми? Ҳар ҳолда 40 ёшингизгача тўп тепдингиз. Бўлди, фаолиятингни тугат энди, деганлар бўлганми?


- Албатта бўлган. Бобур ака Ҳайдаров шундай деб кўп ҳазиллашардилар. Фаолиятимдан кўнглим тўлган. Фақат Ўзбекистон кубогини қўлга кирита олмаганимдан кўп ҳолатларда афсусланаман. Озгина аламли ҳам бўлган. Чунки тўрт маротаба кубокнинг финалида ўйнаганман.

Келинг, шу ўринда ният қилайлик, Абдумажид Тоиров футболчилик даврида эриша олмаган ютуқларига мураббий сифатида эришсин! Бугунги таваллуд айём эса яна бир бор муборак бўлсин!


Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
05 авг 12:16:50
Алишер Собиров
Авалом бор Абдумажид укамиз тавалуд аемлари билан табриклайман ишларига омад сог саломат булсинлар Фаргонада ака укалар жуда чиройли уйнашган улар тугрисида факат яхши хотиралар колган
Ха айтгандек укаларига хам Фаргонадан алангали салом
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика