"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас

Mirjalol Normatov
5 июл 2025
Матеус Кунья "Манчестер Юнайтед"да 10-рақам остида ўйнайди.


Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот бермоқда. Унинг ёзишича, бунгача 10-рақамда ўйнаган Маркус Рэшфорд энди "Юнайтед" учун ўйнамайди ва "Барселона"га ўтишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Рэшфорд МЮ таркибида умумий ҳисобда 426 ўйинда қатнашди ва 138 гол уриб, 77 голга ассист вазифасини бажарди.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano