UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  5 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев Янгиликлар

"3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди" — Рўзиқул Бердиев

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жамоанинг кейинги режалари хусусида тўхталиб ўтди.

"Йиғинимизнинг биринчи босқичини 3 январдан 16 январгача ўтказдик. Ундан кейин жамоамиз аъзолари тиббий кўрикдан ўтишди. 

Ҳозирги пайтда йиғиннинг иккинчи босқичини бошлаб юборганмиз, бу 19 январдан 29 январгача Қаршидаги қароргоҳимизда олиб борилади. Унда асосан жисмоний ҳолатларни тиклашга эътибор қаратилади. 

3 февралдан 25 февралгача Туркияда йиғин қиламиз. Унда бир қатор ўйинларда майдонга тушамиз. Бу босқич биз учун жуда муҳим. 10 га яқин баҳсда кўпроқ ўйин амалиёти, жисмоний ҳолатни яхшилаш устида иш олиб борилади. Ўйлайманки, мухлисларни қизиқ учрашувлар кутиб турибди. Рақиб сифатида Россия, Украина, Европа жамоалари билан назорат учрашувларида қатнашиб, чемпионатга тайёргарлик кўрамиз. 

Ҳозир жамоамиз тўлиқ таркибда эмас. Кўп ўйинчиларимиз терма жамоага жалб қилинган. Шунга қарамасдан, таркибга янги футболчилар келиб қўшилди, хусусан, ўринбосарлар ва 1-лига жамоамиздан ҳам. Машғулотлар кунига 2 маҳалдан ўтказилмоқда", – деди Бердиев.

Аввалроқ "Насаф" албаниялик форвард Рубин Хебай трансферини эълон қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика