

Кирилл “Марсель”нинг собиқ раҳбарлари Робер Луи-Дрейфус ва Россиянинг энг бой аёли Маргарита Луи-Дрейфуснинг фарзанди ҳисобланади.
Ҳозирда томонлар ўртасидаги келишув Англия Футбол Лигаси томонидан тасдиқланиши зарур. Агар бу амалга ошса, 22 ёшли миллиардер январь бошида “қора мушуклар”нинг раҳбари сифатида иш бошлайди ва инглиз футболи тарихидаги энг ёш президентга айланади.
Кирилл “Сандерленд”ни Стюарт Дональддан сотиб олади, у эса ўз навбатида 2018 йил май ойида Эллис Шортдан клуб акциялари улушини харид қилган.
Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!



