UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  4 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради Янгиликлар

2023 йилдан ижарада тўп тепаётган футболчилар учун янги ўзгариш кучга киради

Теглар :  ПФЛ Ижара
Бу ҳақда ЎзПФЛ 19 сентябрь куни Coca Cola Суперлигаси ва Про лига клублари бош мураббийлари ҳамда лига ижроқўми аъзолари иштирокидаги йиғилишда маълум қилди.

Икки йил аввал ЎзПФЛ Регламентга 10.11-банди орқали ижарага бериладиган футболчилар масаласини киритганди. Унга кўра, бир клуб бошқа клубга футболчини ижарага бериш йўлида тузиладиган шартномага мазкур футболчининг шу клубга қарши ўйнашини тақиқлаш бўйича банд киритишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган, бундай шартномалар ЎзПФЛ рўйхатидан ўтмаслиги белгиланганди. Сабаби сўнгги йилларда бу одат урфга кириб, футболчилар ижара орқали шарафини ҳимоя қилаётган клуб сафида ўзининг асл жамоасига қарши тўп суриш имкониятидан мосуво қилинаётганди.

Бунда ЎзПФЛ икки клуб томонидан тузиладиган шартномадан фақатгина тақиқни олиб ташлаганди. Клублар ўзаро шарт эвазига юқоридаги ҳолатни тартибга солиши мумкин эди. Сўнгги икки мавсум давомида клублар бунга риоя қилди. Баъзи ҳолларда бирор клуб футболчи захирада қолиб, ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан келиб чиқиб, ўз футболчисини бепул ижарага беради. Бундай ҳолатда табиийки, иккинчи клуб мазкур футболчининг хизматидан ўзаро ўйинларда фойдаланишни истаса, маълум миқдорда пул тўлаши лозимги кўрсатилади.

ФИФА сўнгги вақтларда бу масалага эътибор қаратди. Учинчи томонларнинг аралашуви масаласи анча долзарб бўлиб, бунда футбол жамоатчилиги иккига бўлиниб улгурган. Баъзилар ўзаро ўйиндаги ҳаракат учун алоҳида шарт қўйилиши керак деб ҳисоблайди. Қолганлар эса бунга қарши чиқади. ФИФА томонидан илгари сурилаётган сўнгги ўзгаришлардан келиб чиқиб, ЎзПФЛ мазкур ҳолатни 2023 йилги мавсумдан бошлаб ўзгартиришга қарор қилди. Эндиликда ижарага берилган футболчи ҳеч бир қаршиликсиз асл жамоасига қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.

ЎзПФЛ мазкур ҳолатга футбол жозибадорлигини ошириш ракурси билан қарайди. Биринчи галда мураббийлар ва клублар ижарага берилаётган футболчи масаласида масъулиятни янада аниқроқ ҳис қилади. Иккинчи томондан ўзи асл клубига қарши алоҳида тайёргарлик кўраётган футболчиларга ўзини намоён қилиш учун тўлиқ имконият берилади.

ФИФА июль ойидан бошлаб ижарага берилаётган футболчилар сони ҳамда бир клубга ижарага бериладиган футболчилар сонини тартибга солиш масаласига эътибор қаратган. Қайд этиш керак, ЎзПФЛ 2020 йилдан бошлаб бу каби бандларни Регламентга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика