UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади Янгиликлар

2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб кириш тақиқланади

Жаҳон чемпионати пайтида Қатарга спиртли ичимликларни олиб киришга рухсат берилмайди.

Мусобақага ташриф буюрган мухлисларга мамлакатга шахсий истеъмол қилиш учун спиртли ичимликлар олиб кириш тақиқланади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Жассим Абдулраҳим Ал Сайид:

"Махсус чоралар кўрилади. Ўйлашимча, багажда спиртли ичимликларни олиб келиш тақиқланади. Мамлакатда спиртли ичимликлар сотиладиган махсус жойлар ташкил этилади".

2022 йилги Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси раҳбари Носир Ал Ҳатир шундай деди:

"Стадионларда ва белгиланган жойларда спиртли ичимликлар сотилиши ҳақида нотўғри тушунча мавжуд. Ҳаммаси одатдагидек бошқа Жаҳон чемпионатларида бўлгани каби ишлайди. Биз ҳар доим Қатарда спиртли ичимликлар маълум ҳудудларда бўлишини айтдик.

Фанфест 18:30 да бошланади. У ерда болали оилалар кўп бўлади. Шунинг учун биз уларга кун давомида алкоголсиз ҳудудларда бўлиш имкониятини бермоқчимиз. Бу вақтдан кейин мухлисларга спиртли ичимликлар истеъмоли учун шароит бўлади".

Аввалроқ Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида пиво ўйин вақтида сотилмаслиги маълум қилинганди. У ўйинлар бошланишидан уч соат олдин ва бир соат кейин сотилади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика