

32 ёшли футболчи мураббий бўлишни хоҳлаётганини айтди.
"Фаолиятим ўйлаганимдан тезроқ якунланди.
Аммо сув идишнинг ярми тўла. УЕФА А лицензиясини олдим ва ўзимни мураббий сифатида синаб кўришим мумкин. Келажакда бирор жамоани бошқармоқчиман. Мақсадимга эришаман деб ўйлайман" - деди МЮ собиқ ҳимоячиси.
Англиялик 2011-2023 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган эди.
Фил сўнгги бор 2022 йилнинг 2 майида майдонга тушганди.



