2021 йилги УEФА президенти соврини даниялик шифокорларга тақдим қилинади
24 авг 2021 22:56
Янгиликлар
2021 йилги УEФА президенти соврини даниялик шифокорларга тақдим қилинади
УEФА президенти соврини Евро-2020 қаҳрамонларига бериладиган бўлди.
2021 йилги УEФА президенти соврини Евро-2020 доирасида, 12 июнь куни Кристиан Эриксеннинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорлар гуруҳига берилади. Ўшанда "Интер" ярим ҳимоячиси майдонда юрак ҳуружини бошидан ўтказган ва майдонга қулаганди. Шифокорларнинг тезкорлик билан кўрсатган ёрдами туфайли футболчининг ҳаёти сақлаб қолинганди. Ушбу мукофотга шифокорлар билан билан бир қаторда Дания терма жамоаси сардори Симон Кьер ҳам лойиқ кўрилди. Футболчининг ўша вазиятда лидерлик қобилиятини кўрсатгани УEФА томонидан алоҳида қайд этилган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар